Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
БУГУН ТОШЛОҚ ТУМАНИ ҲОКИМИ, 1-СЕКТОР РАҲБАРИ А.ДЖУРАБАЕВ ЁШЛАР МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ МАҚСАДИДА УЧ ОЛИШ МФЙДАГИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ.
2022-07-27 18:49:19 212
Учрашув давомида 10 нафар ёшлар муаммо ва таклифлар билан мурожаат қилдилар. Ҳусусан, ишга жойлашиш, уй-жой олиш, тадбиркор учун ер ажратиш, тадбиркорлик учун кредит олиш, тиббий ва моддий ёрдам каби масалаларда Уч олиш МФЙ ёшлари туман ҳокимига тўғридан - тўғри мурожаат қилдилар.
Мурожаатларни аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этувчи савол ва таклифлар тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.
Учрашувда туман прокурори А.Худойберганов ҳам иштирок этиб, ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериб ўтди.
Тошлоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.