Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ХАЛҚАРО ДЎСТЛИК КУНИ ТУМАНИМИЗДА КЕНГ НИШОНЛАНДИ
2022-08-02 17:49:14 213
Юртимизда 30 июль – Халқаро дўстлик куни сифатида кенг нишонланмоқда. Миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш борасидаги ишларнинг самарадорлигини янада ошириш, садоқат билан бажарилган меҳнатни рағбатлантириш мақсадида жойларда сана муносабати билан байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Хусусан, Тошлоқ туманидаги Бўстон МФЙда ушбу кунга бағишланиб байрам тадбири ташкил этилди. Айтиш мумкинки, маҳаллада истиқомат қилувчи қирғиз миллатига мансуб ҳамюртларимизнинг шу масканни ватан қилганига салкам юз йил бўлибди. Улар тинч тотувликда ҳаёт кечириб, юртимиз равнақига муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.
Тадбирда сўзга чиққанлар мустақиллик йилларида миллатлараро дўстликни мустаҳкамлаш, жамиятимизда турли миллат ва элат вакиллари ўртасида уюшқоқлик ва меҳр-оқибат муносабатларини сақлаш, ёш авлодни она Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор берилаётганлиги, мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек аҳил ва иноқ яшаб Ўзбекистонимиз равнақи йўлида бирлашиб, барча соҳа ва тармоқларда фидокорона меҳнат қилаётганликларини таъкидлаб ўтдилар.
Байрам тадбирида санъаткорлар ижросида дўстликни, бирдамликни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар, гўзал рақслар намойиш этилди. Бу каби тадбирлар жамиятни, айниқса ёшларни турли миллатлар тили, маданияти, урф-одат, анъана ва қадриятларини асраш ва ҳурмат қилишга ундайди, жаҳонда самимий дўстлик ғояларини тарғиб қилиш ва тараннум этишга хизмат қилади.
Тошлоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.