Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
БУГУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ТОШЛОҚ ТУМАНИ ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА ТУМАН ҲОКИМИ А.ДЖУРАБАЕВНИНГ НАВБАТДАГИ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ.
2022-08-02 18:00:55 199
Қабулда фуқаролар асосан, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви, электр таъминоти ҳамда тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид мурожаатлари ҳоким иштирокида кўриб чиқилди.
Хусусан, қабул давомида фуқаролардан 40 га яқин мурожжатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, 2 тасига ҳуқуқий тушунча берилиб, 15 таси назоратга олинди.
Қабул жараёнида фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал қилиш мақсадида туман ҳокими томонидан ташкилот ва корхоналарнинг мутасадди раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Тошлоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.