Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ҚИШЛОҚЛАРДА КОНТЕЙНЕР - МАҲАЛЛА ТИББИЁТ ПУНКТЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА
2022-08-09 16:42:32 267
Кейинги йилларда барча соҳаларда бўлгани каби соғлиқни сақлаш тизимида ҳам амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида аҳоли саломатлиги йўлида туб ўзгаришлар бўлмоқда. Айниқса, чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати йилдан йилга яхшиланиб бормоқда.
Хусусан, олис ва чекка ҳудудлар аҳолисига бирламчи тиббий ёрдамнинг сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида Тошлоқ туманининг энг чекка ҳудудлари Юқориқишлоқ, Қалача, Хўжаариқ, Найманбўстон, Бўстон ҳамда Терактаги МФЙларда маҳалла тиббий пунктларини ташкил этиш бўйича манзиллий ишлар бажарилмоқда. Ушбу ҳудудларга босқичма-босқич маҳалла тиббий пунктлар учун махсус контейнерлар олиб келиниб, аҳоли учун фойдаланишга топширилмоқда.
Эндиликда тиббий ускуналар, интернет, замонавий алоқа воситалари, дори-дармонлар билан жиҳозланган тиббий пунктлар қишлоқ аҳолиси учун хизмат кўрсатади. Куни-кеча ана шундай контейнер-маҳалла тиббиёт пункти Хўжаариқ маҳалласига ҳам ўрнатилди. Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур барча шароитлар яратилди.
Тошлоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.