Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ТОШЛОҚДА СУВ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА
2022-08-12 20:01:41 241
Жорий йилда Тошлоқ тумани аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида кенг кўламдаги қурилиш-таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу жараёнда энг чекка қишлоқларда истиқомат қилаётган аҳолига тоза ичимлик сувини етказиб бериш инобатга олиниб, тез фурсатларда таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
“Фарғона Сув таъминоти” МЧЖ Тошлоқ тумани бўлими томонидан маҳаллий бюжет маблағлари ҳисобидан 2022 йил 6 ой давомида Қалача МФЙда 1 дона ичимлик сув кудуғи қазилди, 8 та МФЙлар ҳудудида жами 22 км.лик тоза ичимлик сув тармоқлари тортилди. Бундан ташқари 16 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги сув носослари мукаммал таъмирланиб қайта ишга туширилди.
“Обод қишлоқ” давлат дастури асосида Хонақа МФЙ ҳудудида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 2 дона ичимлик суви қудуғи қазиш ҳамда 17 км ичимлик сув тармоғи тортиш режалаштирилган бўлиб ҳозирги кунда қурилиш- монтаж ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Қўрғонча МФЙ ҳудудидаги 7- умумтаълим мактабининг ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 250 метр сув тармоғи тортиш ишлари амалга оширилмоқда.
Тошлоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.