Font size Colour Picture

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 29 Users Statistics phone helpline


Тошлоқликлар байрамни кўтаринки кайфиятда қарши олмоқда

×

 2022-08-17 20:13:48    218

Download pdf
Print out


Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманидаги 54 та МФЙда айни дамда 211 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Туман маркази – Тошлоқ шаҳарчасининг замонавий меъморчилик анъаналари асосида тобора муҳташам қиёфа касб этаётгани қувонарлидир. Бир пайтнинг ўзида шарқона, жаҳон андозаларига мос кўринишга эга қурилиш-бунёдкорлик ишларининг асосий ташаббускори эса маҳаллий тадбиркорлар бўлмоқда.

Туманнинг Қалача маҳалласида ҳунармандчилик ва косибчилик ривожланган бўлса, Варзак ва Арабмозорда иссиқхона ташкил этиш, томорқадан фойдаланиш қойилмақом даражада оммалашди. Заркент, Садда, Янгийўл маҳаллаларида саноат, тикувчилик, хизмат кўрсатиш тармоқлари кенгайиб бормоқда.

Тошлоқда энг улуғ, энг азиз байрам – истиқлолимизнинг 31 йиллик қутлуғ шодиёнасига муносиб тайёргарлик кўриш асносида ўнлаб тадбиркорлик субъектлари, хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари, замонавий корхоналар фойдаланишга топшириляпти.

Лойиҳа қиймати 2 миллион АҚШ доллари бўлган «Азия сино» Хитой  Ўзбекистон қўшма корхонаси шулардан бири.

— Бу ерда кунига 120-150 тонна сифатли қурилиш хом ашёси – оҳак ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, — дейди «Азия сино» қўшма корхонаси раҳбари Абдухалил Шокиров. — Маҳсулотларимизни асосан ички бозорга етказиб бериш, шунингдек, қўшни республикаларга экспорт қилиш режалаштирилган.

Байрам арафасида тумандаги «Ёшлик» кичик саноат зонасида музқаймоқ ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги корхона ўз фаолиятини бошлади.

— «Моҳим» бренди остида 6 турдаги музқаймоқлар, кенг ассортиментдаги қандолат маҳсулотларини вилоят бўйлаб тарқатамиз, — дейди «Айс милк тиф» МЧЖ раҳбари Фазлиддин Дадажонов. — Лойиҳа қиймати 587 минг АҚШ доллари бўлган ташаббус доирасида 30 та муқим иш ўрни яратилди.

Туманнинг «Келажак» кичик саноат зонасида фаолият кўрсатаётган “EGG BOX«корхонасида 350 тадан тортиб 2 ярим минг донагача жўжа очиришга мўлжалланган инкубаторийлар ишлаб чиқарилмоқда.

Жаҳон тажрибасига асосланган ноёб лойиҳа доирасида корхонада йилига 5 мингта инкубаторийлар ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Айни пайтда корхона маҳсулотлари мамлакатимиз ҳудудларига етказиб берилмоқда. Қўшни Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларидан ҳам буюртмалар бор.

— Асосий мақсад парраданчиликни ривожлантиришга ҳисса қўшишдир,-дейди корхона раҳбари Муҳаммаджон Маҳмудов. — Шу мақсадда яқин истиқболда паррандачилик тармоғи учун қўшимча жиҳозларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳаларни амалга ошириш ҳаракатидамиз.

Дарвоқе, шу кунларда туманнинг барча маҳаллаларида «Мустақиллик оқшомлари» номли маънавий-маърифий дастурлар ташкил этилиб, дорилмон кунлар шукронасига бағишланган уч авлод учрашувлари, концерт дастурлари ўтказилаётгани тошлоқликларга янада кўтаринкилик бағишламоқда.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».