Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Тошлоқ туманидаги Дўстлик мавзесида 50 йиллик муаммо ўз ечимини топди
2022-08-19 19:44:46 258
Инсонларнинг фаровон яшашлари учун турли ҳил маҳсулотларга эҳтиёжлари ортаётган бир пайтда уларни ишлаб чиқаришга кетаётган сувнинг ҳам миқдори ортмоқда. Бугунги кунда оқова сув (канализация) тизимисиз аҳоли пунктларини тасаввур этиш қийин.
Тошлоқ тумани Дўстлик маҳалласидаги ўтган асрнинг 1970-80 йиллар орқалиғида қурилган 27 та кўп қаватли турар-жойларнинг оқова сув тизими мавжуд эмаслиги боис ушбу уйлардаги фуқароларга жуда кўп ноқулайликлар келтириб чиқариши, уларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди.
Мазкур муаммони зудлик билан бартараф этиш мақсадида, вилоят ҳокими Х.Бозаров топшириғига асосан, уйларнинг оқова суви билан таъминлаш бўйича учун дастлабки ҳисоб-китобларга ишлаб чиқилиб, амалий ишлар бошлаб юборилди.
Унга кўра, 1200 метр масофадаги диаметри 160-250 мм бўлган тармоқ тортиш ҳамда 1 та КНС оқова сув насос станциясини қуриш орқали магистрал тармоғига улаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Натижада, мазкур ҳудуддаги 458 та хонадонларда истиқомат қилувчи фуқароларга шинам ва қулай ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратилади.
Фарғона вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати