Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ХОТИН-ҚИЗЛАР МУРОЖААТИ ХАЛ ЭТИЛМОҚДА
2022-08-23 10:14:03 221
Тошлоқ туманида хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни олдида турган муаммоларини ўз вақтида хал этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Биргина оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан хотин-қизларнинг муаммоли мурожаатларини ўрганиш орқали кўплаб аёлларимизга ижобий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи У.Марасулова куни-кеча тумандаги хотин-қизларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсадида қабул ўтказди. Қабул давомида фуқароларнинг оилавий ва бошқа масалалари бўйича қилган мурожаатлари атрофлича ўрганилди. Унда келиб тушган жами 24 та мурожаатдан 1 та оила яраштирилди, 6 та оила тўлиқ бўлмаганлиги сабабли кўрилмади, 2 та оилага туман оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг хулосаси берилди. 15 та марожаатлар назоратга олиниб, оилани яраштириш учун мухлат берилди.