Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ЭНГ АЗИЗ БАЙРАМГА ТАРАДДУД
2022-08-23 15:32:56 210
Айни кунларда туманимизда мустақиллигимизнинг 31 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида ҳудудларда кенг қамровли ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида бу каби саъй-ҳаракатлар юқори кайфиятда ўтказилмоқда. Фуқаролар ўзлари яшаб турган хонадон, кўча ва маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, аҳил-иноқлик билан хашар йўли билан қабристонларни тозалаш ишларида фаол иштирок этмоқдалар.
Тумандаги Хонақа МФЙда ҳам байрамга тайёргарлик ишлари кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда. Шу кунга қадар кўча бўйларига экилган дов-дарахтларга шакл бериш, оқлаш, уйларнинг фасад қисмларини таъмирлаш, сўлим гулзорлар барпо этиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Маҳаллада бунёдкорлик ишлари ҳам бажарилмоқда. Ҳудуддаги 4 та кўчада 18 км.лик тоза ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари якунига етказилмоқда. Жами 9 км масофадаги ички йўлларда асфальтлаштириш жараёни бошлаш арафасида. “Обод маҳалла” дастури бўйича 2 та қўшимча трансформатор қўйилиб 2 та сув қудуғи очилиб тоза ичимлик суви чиқариш ишлари олиб борилмоқда. Дастур бўйича эски электр симёғочлар ўрнига янги темир-бетон симёғочлар алмаштирилиб маҳалла кўчалари тўлиқ ёритиш чироқлари билан таъминланди.
Бир сўз билан айтганда бугун маҳаллаларда кечаётган улкан ўзгаришлардан халқимиз байрамни шукуроналик билан қарши олмоқдалар.