Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ БАЙРАМ – МУСТАҚИЛИГИМИЗНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ БАЙРАМ ТАНТАНАЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
2022-08-26 19:45:37 236
Шу кунларда мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остида байрам тадбирлари туманимизнинг барча жабҳаларида, меҳнат жамоаларида ҳамда маҳаллаларида юқори кайфиятда ўтказилмоқда.
Элимизнинг энг азиз шодиёнаси бўлмиш – Мустақиллик байрамини кенг нишонлаш учун “Олтий водий” тўйхонасига маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда профилактика инспекторлари байрам дастурхонага таклиф этилди. Дастлаб, байрам тадбирида сўзга чиққан, туман ҳокими Абдуқаххор Джурабаев барчани Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами билан самимий муборакбод этиб, янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида кечаётган ўзгаришлар ҳусусида тўхталиб ўтди.
Дарҳақиқат, кейинги йилларда муҳтарам Президентимиз бошчилигида маҳаллаларимиз, энг чекка қишлоқларимиз янада обод ва кўркам бўлиб бормоқда. Мамлакатимизда саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ҳудудларда жиноятчиликни олдини олиш, хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда оилани мустаҳкамлаш борасида ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторларини ҳамда хотин-қизлар фаолларини ташкил этилиши бугун ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Тадбирда сўз олганлар ушбу тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қўлга киритилган ютуқлар хусусида фикр юритдилар.