Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
БОЛАЖОНЛАР УЧУН ЯНА БИР ТУҲФА
2022-09-07 14:46:31 228
Бугун Тошлоқ туманидаги Фароғат МФЙ ҳудудида жойлашган 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти янги таъмирланган, замонавий ҳамда шинам хоналарга эга бинода фаолиятини бошлади.
Боғчани қурилиш таъмирлаш ишлари учун Инвестиция дастури асосида 2 млрд 670 млн сўм маблағлар ажратилди. Тез ва сифатли бажарилган қурилиш ишлари натижасида ўйин майдончалари, ошхона, мусиқа ва спорт заллари замонавий жиҳозланди. 180 ўринга мўлжалланган муассасада болажонларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш учун барча шароитлар яратилган. Машғулот хоналари зарур жиҳозлар, кўргазмали қуроллар, ўқув қўлланмалари билан таъминланди.
Ҳозирда муассасада 20 нафар педагог ходим фаолият юритмоқда. Кундалик машғулотлардан ташқари рус, инглиз тили, шахмат, шашка, расм чизиш, бадиий гимнастика тўгараклари ҳам фаолият кўрсатади. Ҳар бир гуруҳ хонасига кузатув камералари ўрнатилган.
Бинонинг очилиш маросимида Тошлоқ туман ҳокими А.Джурабаев, туман прокурори А.Худойберганов ҳамда мактабгача таълим бўлими мутасаддилари, жамоатчилик вакиллари, ота-оналар иштирок этишди. Шундан сўнг меҳмонлар муассаса биноси ва бу ерда болажонлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.