Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ДАЛАДА ҲАЁТ ҚАЙНАМОҚДА
2022-09-13 17:33:50 230
шакар меваларга, далалар “оқ олтин”га тўлатди.
Тошлоқ туманидаги Заркент маҳалласида жойлашган “Заркент зийнати” фермер хўжалигининг 25,4 гектарлик пахта майдонида 100 нафардан ортиқ теримчиларнинг меҳнат қўшиқлари янграмоқда. Фермер хўжалиги иш юритувчиси Акмал Раҳмоновнинг таъкидлашича, бу йил пахтдан 101,8 тонна ҳосил олиш режалаштирилган. 3 кунда 21 тонна пахта сотишга эришилди.-Пахтамизнинг нави “S 82-90”, - дейди у.
– фермер хўжалигининг 26 нафар аъзолари билан бирга, қўшни маҳаллалардан ўз ихтиёри билан теримга чиққанлар ҳам кўп. Биринчи теримда ҳар бир килограм пахта учун 1500 сўм, иккинчи теримда 1800 сўм пул тўланади.
Муқаддас опа Мирзаева бир кунда 100 килограммдан ортиқ пахта термаса даладан чиқмайди,-дейишди теримчилар. Мана Раъно Раҳмонова, Гуласал Тошматова, Муҳаббат Раҳимова ва Мўмина Сиддиқовалар куннинг биринчи ярмидаёқ 60 килограммдан пахта теришибди. Энди бошқалар ҳам улардан қолишмаслик учун жадалроқ ҳаракат қилишга киришади.
Далада ҳаёт қайнамоқда. “Оқ олтин” хирмони тобора юксалиб, баҳордан буён қилинган меҳнатлар самараси юзага чиқмоқда.