Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими А.Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди.
2022-09-13 17:43:02 194
Қабулда фуқароларнинг коммунал соҳа, бандликни таъминлаш, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, банк кредити, уй-жой учун ер ажратиш, уй-жойни кадастрдан ўтказиш, ичимлик сув таъминотини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди.
Қабул давомида 40 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва шу куннинг ўзида 15 та мурожаат ўз ечимини топди. 5 нафар фуқарога бир марталик озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 10 таси назоратга олинди. 10 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, қабул сўнгида белгиланган муддатда ижро этмаган, мурожаатларни ижобий ҳал этилишига бефарқ бўлган масъулларга огоҳлантиришлар берилди