Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ТОШЛОҚДА ФЕРМЕРЛАР ПАХТА ТАЙЁРЛАШ ШАРТНОМАВИЙ РЕЖАСИНИ ҚИСҚА МУДДАТДА БАЖАРМОҚДАЛАР
2022-09-22 20:49:42 224
Айни кунларда туманда пахта йиғим-терим ишлари авжида кетмоқда. Мавсумда сектор раҳбарлари, пахтачилик кластери, маҳалла фуқаролар йиғинлари теримчилар ҳолидан ҳабар олиб, уларга керакли шарт-шароитлар яратиб беришга, меҳнатларини муносиб тақдирлаш ишларига алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Бу каби саъй-ҳаракатлар пахта далаларида терим суръатини янада ошишига ҳисса қўшмоқда.
Тумандаги Заркент ф сервис ММТП ҳудудида фаолият олиб бораётган “Мамасидиқ Хасанжон ўғли” фермер хўжалигида йиғим-терим ишларига 60 нафардан ортиқ теримчилар жалб қилинди. Биринчи теримнинг ўзида 15 гектар ерда парваришланган “С-8290” навли пахтадан 65 тоннадан зиёд ҳосил йиғиштириб олинди.
Фермер хўжалигимизда пахта йиғим-терим мавсуми уюшқоқлик билан бошланди,-дейди фермер хўжалиги раҳбари Ғолибжон Хасанов. -Бу жараёнда терим отрядлари ташкил этилиб, теримчиларга зарур шароит ва қулайликлар яратилди. Айниқса, пахта ҳосилини йиғиб-териб олишда фермер хўжалиги аъзолари билан биргаликда уюшмаган аҳолини фаол иштирок этиши ҳосилни тез ва сифатли қилиб териб олишга катта ёрдам берди.
Айни кунларда “Мамасидиқ Хасанжон ўғли” фермер хўжалиги белгиланган пахта режасини биринчи теримдаёқ ортиғи билан бажарди. Шу муносабат билан фермер хўжалигида теримчилар учун байрам дастурхони ёзилди. Тадбирда туман ҳокими А.Джурабаев ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этиб бир гуруҳ илғор теримчи ва ишчи-ходимларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирладилар.