Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
МАҚСАД КУЗ-ҚИШ МАВСУМИНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗИШ
2022-09-22 20:52:14 268
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, фуқароларга сифатли коммунал хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Тошлоқ туманида чора-тадбирлар белгиланиб, бу борада саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Бугун туман ҳокимлиги, туман ФВБ, туман газ таъминоти, электр тармоқлари корхонаси, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда мутасадди ташкилотлар билан биргаликда Дўстлик МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларда аҳоли яшаш хонадонларида профлактик ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар ўз ўрнида бартараф этилди ҳамда фуқароларга керакли тавфсиялар ва тушунчалар бериб ўтилди. Бу борадаги тадбирлар туман миқёсида жаддалик билан давом этмоқда.