Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
АЖРИМЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2022-09-23 18:58:51 220
Бугун Тошлоқ тумани ҳокимлигида ФҲДЁ бўлимида турмуш қуриш бўсағасида турган 91 жуфт ёшлар ҳамда ажрим ёқасига келиб қолган оилалар иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилоят адлия бошқармаси мутасаддилари билан биргаликда, туман ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Тарғибот тадбирида таъкидландики, ажримларни жамиятда камайтириш учун асосий эътиборни никоҳга қаратиш лозим. Унинг қадр қимматини имкон қадар ошириш керак. Нега? Чунки асосий эътибор тўй ва тўйгача бўлган маросимларга қаратилган. Бу эса ачинарли ҳолат, албатта.
Оиладаги ажримларни олдини олишда, асосан, ёшларни оила илмига ўргатиш мақсадга мувофиқ. Уларда оила муқаддас қўрғон эканлиги тўғрисидаги тарғибот-тушунтириш ишларини бутунлай янги босқичда, ноодатий усул ва ёндашувлар асосида олиб бориш керак.
Тадбир сўнгида узоқ йиллар намунали ҳаёт кечирган оила вакиллари рағбатлантирилиб ёшларга уларнинг босиб ўтган ҳаёт йўли ўрнак сифатида эътироф этилди. 2 та ажрим ёқасига келиб қолган оилалар яраштирилиб, улар янги ҳаётга қадам қўйдилар.