Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
КАТТА КЎЧА МФЙДА АҲОЛИ УЧУН МАҲАЛЛА КУТУБХОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2022-09-23 19:02:58 260
Тошлоқ туманидаги Каттакўча МФЙдаги Тожик қишлоқ маҳалласида фойдаланилмай турган эски ноқонуний намозхона биносида аҳоли ва ёшлар учун кутубхона фойдаланишга топширилди.
Аҳоли ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни турли ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган кутубхона очилиш маросимида туман ҳокими А.Джурабаев ҳамда туман прокурори А.Худойбергановлар иштирок этди. Туман ҳокими ўз сўзида ушбу кутубхона маҳалла ёшлари ва кексалари учун ҳақиқий маънавият ўчоғи бўлиб хизмат қилишини ва айниқса ёш авлоднинг билим маскани бўлиб хизмат қилишини айтиб ўтди.
Кутубхона Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Фарғона вилояти бошқармаси, вилоят “Маҳалла” жамғармаси, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бошқармалари кўмагида бадиий, сиёсий адабиётлар, жаҳон тарихига оид ҳамда диний китоблар билан таъминланди.