Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ЖАРАЁН: КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
2022-09-26 17:29:31 289
Маълумки, мамлакатимизда жорий куз-қиш мавсумини беталафот ўтказилишини таъминлаш, жойларда айниқса, қишлоқларда ижтимоий-иқтисодий соҳа объектларини барқарор ишлашга тайёрлаш, жумладан, электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Тошлоқ тумани электр таъминоти корхонаси томонидан 0,4-6/110 кВ кучланишдаги электр узатиш тармоқлари ҳамда электр қурилмаларида босқичма-босқич янгилаш ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларида маҳаллаларда электр тармоқларини мукаммал таъмирлаш ишлари кетмоқда. Айни кунларда тумандаги Яккавут МФЙдага кўчаларга 1200 метр узунликдаги сип кабеллари тортилмоқда, Хамрак маҳалласига 20 дона темир-бетон таянчлари ўрнатилди.
Бундан ташқари мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида паст кучланишдаги электр узатиш тармоқлари ва трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.