Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
МАНГ АЗИЗ ПАХТАКОРЛАР!” ШИОРИ ОСТИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ.
2022-09-27 17:55:31 241
Айни кунларда юртимиз далаларида пахта йиғим-терими мавсуми авж паллага кириб бормоқда. Минг машаққат билан етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиб олиш мақсадида теримчилар, кўнгилли ҳашарчилар астойдил бел боғлаб меҳнат қилишмоқда.
Тошлоқ туманида ҳам пахтакорлар пахта ҳосилини йиғиб олиш ишларини жадал суръатда олиб боришмоқда. Вилоят ҳокимлигининг девонхона мудири М.Ахунжанова ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилоят бўлими раҳбари М.Сулаймоновлар тумандаги “Дурдона Барака” фермер хўжалиги далаларига ташриф буюришди. Терим жараёнида иштирок этаётган теримчилар билан суҳбат ўтказиб, яратилган шароитлар ва қулайликлар билан яқиндан танишдилар.
Теримчиларни муносиб тақдирлаш мақсадида тадбир ташкил этилди. Тадбирда пахта йиғим-терим мавсумида фаол иштирок этганларга эсдалик совғалари топширилди.