Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ҲЕЧ БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ
2022-10-11 16:17:29 203
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими А.Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди.
Қабулда 30 нафар фуқароларнинг мурожаати тингланди. Мурожаатларнинг аксарияти моддий ёрдам, ишга жойлашиш, уй-жой, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда коммунал масалаларига оид бўлди. Ҳар бир масалани тез фурсатларда ижобий ҳал этиш юзасидан корхона ва ташкилот раҳбарлари зиммасига тегишли вазифалар юклатилди.
Муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли мутасаддиларга муддати кўрсатилган ҳолда кўрсатма ва топшириқлар берилди.