Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
КЕНГ ВА РАВОН ЙЎЛЛАР АҲОЛИ ХИЗМАТИДА
2022-10-12 16:43:22 211
Кейинги йилларда мамлакатимизда замонавий йўлларни барпо этиш, таъмирлаш ҳамда транспорт-коммуникация инфратузилмасини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг амалий самарасини нафақат шаҳар ёки туман марказлари, балки чекка ва олис қишлоқларда ҳам кузатиш мумкин.
Айни кунларда Тошлоқ туманида ички йўлларни қайта таъмирлаш, асфальтлашмаган кўчаларни сифатли тарзда асфальтлаш орқали аҳолига янада қулайликлар яратилмоқда. Айниқса бу каби саъй-ҳаракатлар туманнинг энг олис қишлоқларида кенг қаровда амалга оширилмоқда.
Биргина, Тошлоқ йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан бугунги кунда Чек МФЙдаги Хавас кўчасида тез ва сифатли асфалтлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу кунга қадар Учолиш МФЙда 0,7 км.лик, Садда МФЙда 1.2 км.лик, Қамчипуруш МФЙда 1.6 км.лик ички йўлларда асфальтлаш ишлари якунига етказилди.
Бундан ташқари маҳаллалардаги ички йўлларда цемент-бетон қопламаси қурилиш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Ҳозирда Хонақа МФЙда 2 км, Ахшак гузар МФЙда 0.5 км ҳамда Хўжаариқ МФЙда 0.5 км масофадаги кўчаларда цемент-бетон қопламаси қилинди.
Туманда амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлар қатори йўлсозларнинг саъй-ҳаракати билан эндиликда аҳоли ёғин-сочинли кунларда текис йўллардан фойдаланадилар.