Font size Colour Picture

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 10 Users Statistics phone helpline


ТОШЛОҚНИНГ ОБОД БЎЛАЁТГАН ҚИШЛОҚЛАРИ

×

 2022-10-13 15:41:12    218

Download pdf
Print out


     Президентимизнинг 2022 йил 18 мартдаги қарорига асосан тумандаги Хонақа ҳамда Найманбўстон МФЙларида “Обод қишлоқ” дастури асосида бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.


     Дастур доирасида республика ва маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар эвазига қишлоқларнинг меъморий қиёфасини тубдан яхшилаш, йўл-транспорт, муҳандислик коммуникация инфратузилмаси ҳамда ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш орқали аҳолига кўплаб қулайликлар яратилмоқда.


     Тумандаги Найманбўстон МФЙда “Обод қишлоқ” дастурига кўра, ички йўлларни таъмирлаш режаси 10 км.ни ташкил этиб, ҳозирда 8 км асфальтлаш ҳамда 2 км қисми цемент-бетон қопламаси ишлари якунига етказилмоқда.  Маҳаллада ичимлик сув таъминотини яхшилаш борасида 2 та тоза ичимлик сув қудуғини қазиш, 2 дона сув минорасини ўрнатиш ҳамда 15,5 км.лик тармоқ тортиш ишлари бажарилмоқда. Аҳолига узлуксиз ҳамда сифатли электр энергия таъминотини етказиб бериш мақсадида 2 дона трансформатор ўрнатилиб, 2.8 км тармоқ линиялари янгиланди.


     Дастур доирасида кўчаларни ободонлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу кунга қадар 500 метр пиёдалар йўлаги қурилиб, 50 дона тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Бугунги кунда 65 дона кўча чироқларни ўрнатиш ва 300 метр пиёдалар йўлагини қуриш ишлари олиб борилмоқда. 


-Маҳалламиз кундан кунга чирой очиб бормоқда,-дейди Найманбўстон МФЙ раиси Комилжон Йўлдошев. Туманнинг энг олис қишлоғи бўлишига қарамай, бунёдкорлик ишлари кенг қамровда олиб борилмоқда. Қурилиш ишларини тез ва сифатли якунлаш мақсадида замоний техникалар жалб этилган. Аҳолимиз кечаётган ижобий ўзгаришлардан ҳамда яратилаётган қулайликлардан мумнун бўлмоқдалар.