Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
МУРОЖААТЛАР ЎЗ ВАҚТИДА ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА
2022-10-18 17:04:14 201
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Абдуқаххор Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди.
Унда 35 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 13 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, 2 нафар фуқарога бир марталик озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Қабул сўнгида туман ҳокими кунлик ва сайёр қабуллар давомида қабул қилинган мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиш даражасини ҳам муҳокама қилди. Белгиланган муддатда ижро этмаган, мурожаатларни ижобий ҳал этилишига бефарқ бўлган масъулларга огоҳлантиришлар берилди.