Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ТОШЛОҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ
2022-10-18 18:43:55 196
Куни-кеча ижтимоий тармоқларнинг бирида «Тушов» узилдими? Тошлоқда чорвалар дайди итлар ҳужумидан нобуд бўлмоқда. Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Қипчоқ қишлоғида пайдо бўлган дайди итлар чорваларни нобуд қилмоқда. Аҳоли бу ҳолатдан саросимага тушиб қолган деб номланган мақола эълон қилинди.
Ушбу холат юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганишлар олиб борилди. Туман ободонлаштириш бошқармасининг қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлими, туман ДСЭНМ ҳамда Давлат ветеринария хизмати ходимлари Учолиш, Қипчоқ қишлоқларида бўлиб, аҳоли билан суҳбат ўтказдилар. Мурожаатда иштирок этган фуқаролар билан бевосита учрашиб, холат жойида ўрганилди ва ит ушлаш тадбири ўтказилди. Тадбирда сиртмоқ ва тўрлардан фойдаланиб, 9 бош қаровсиз қолган итлар ушланди.
Шунингдек, мутасадди идоралар юқоридаги холатларга жиддий эътибор қаратиб, қишлоқларда туну кун навбатчиликлар ташкил этиб, ит ушлаш тадбирларини олиб бормоқдалар. Туман ободонлаштириш бошқармасининг қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлими Учолиш ҳамда Қипчоқ маҳаллалари аҳолисига номаълум йиртқичлар йўқлигини маълум қилади. Ҳафта давомида қишлоқларда дайди итларни тутиш тадбирлари давом этади.