Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Тошлоқда алимент ўрнига хонадон берилди
2022-04-08 10:48:30 200
Мажбурий ижро бюросининг Тошлоқ туман бўлими иш юритувида ФИБ Шайхонтохур туманлараро судининг 10.08.2021 йилги қарорига кўра, қарздор К.А.дан ундирувчи К.З. фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, қарздор алиментдан бўлган қарзларини тўламай келган
Давлат ижрочиси томонидан қарздор алимент тўлашдан бўйин товлаш муқаррар жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлиги тушунтирилган ҳолда огохлантирилди
31.03.3022 йил куни қарздор ва ундирувчининг ўзаро келишувига асосан қарздор К.А. вояга етмаган икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун уни 18 ёшга тўлгунига қадар 215 ой тўлаши лозим бўлган 211,2 млн. сўм алимент ўрнига Фарғона шаҳар, Тинчлик кўчасидаги кўп қаватли уйдаги хонадонни ундирувчи К.З. номига нотариус орқали расмийлаштириб топширди.