Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Тошлоқ туманида янги
2022-05-31 16:20:18 223
Тумандаги Хонариқ МФЙда “Найманбўстон” Маданият марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Туманимизда бўлиб ўтаётган “Янги Ўзбекистон–инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар доирасида пойтахтдан ташриф буюрган меҳмонлар “Маданият маркази”ни очилиш маросимида иштирок этдилар.
Мазкур филиалнинг қурилиш ишлари учун 2,6 млрд. сўмдан ортиқ маблағ сарф этилди. Қишлоқ аҳолиси учун “Маданият маркази”да барча шароитлар яратилди. Бир нечта тўгараклар учун хоналар, 200 ўринли концерт зали замонавий услубда бунёд этилди.
"Маданият маркази"нинг очилиш маросимида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев сўзга чиқиб, йиғилганларни муборакбод этди. Чекка ҳудудларда ҳам аҳолининг санъатга, маданиятга бўлган қизиқишларини ҳисобга олиниб, мазкур бино фойдаланишга топширилаётганлигига эътибор қаратилди.
“Найманбўстон” Маданият марказининг тантанали очилиш маросимида элимиз суйган хонандалар, кино ва театр актёрлари, таниқли олимлардан иборат маънавият тарғиботчилари ташрифи тошлоқликлар қалбига бир олам қувонч улашди.