Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ҲАР БИР МУРОЖААТ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА
2022-07-05 15:38:28 221
Ҳафтанинг ҳар сешанба куни туман ҳокимининг фуқароларни мурожаатларини қабул қилиш куни. Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани халқ қабулхонасида туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди.
Унда 40 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 15 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, 5 нафар фуқарога бир марталик озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 10 таси назоратга олинди. 10 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди.
Қабул давомида тумандаги корхона ва ташкилотларнинг мутасаддилари ҳам иштирок этишиб, ҳар бир муаммо жойида бартараф этилмоқда. Айрим талаб этиладиган мурожаатлар қатъий назоратга олинмоқда.