Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ” ТАДБИРИ ТУМАНДАГИ ЧЕК МАҲАЛЛАСИ ҲУДУДИДА ИСТИҚОМАТ ҚИЛУВЧИ ЁШЛАР ИШТИРОКИДА ЎТКАЗИЛДИ.
2022-07-13 15:57:17 222
Бугун Тошлоқ тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари А.Джурабаев аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида Чек МФЙдаги ёшлар билан учрашди. Ёшлар ўзларининг банк кредитлари, бандлик, субсидия асосида тикув машиналари олиш, тадбиркорликни бошлаш учун ер ажратиш каби мурожаатлари, таклифлар ҳамда муаммолари билан ҳокимга тўғридан-тўғри мурожаат қилдилар.
Қўйилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатларни ўрганиб, ҳал этиш юзасидан туман ҳокими соҳа мутасаддиларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди. “Ёшлар дафтари” рўйхатида турувчи Ф.Ишмуродовнинг мурожаати ўз вақтида хал этилди. Унга субсидия асосида инкубатор ускунаси етказиб берилди. Шунингдек, М.Ботировага ҳам ўз мурожаатига кўра, электр печи берилди.