Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
“ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ”ДА ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА.
2022-07-21 08:15:30 192
Бугун Тошлоқ тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари А.Джурабаев аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида Қуйи Яккатут МФЙдаги ёшлар билан учрашди.
Тадбирда ишга жойлашиш, уй-жой олиш, тадбиркор учун ер ажратиш, тадбиркорлик учун кредит олиш, тиббий ва моддий ёрдам каби масалаларда 10 га яқин ёшларнинг мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатларни аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этувчи савол ва таклифлар тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.
Учрашув якунида "Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи ёшларга ўз-ўзини банд қилиши учун субсидия асосида асбоб-ускуналар ҳамда меҳнат қуроллари топширилди. Тошлоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.