Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
БУГУН ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШЛОҚ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 60-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.
2022-07-26 18:29:50 354
Сессияда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия ишига Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими А. Джурабаев раислик қилди.
Кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
Фарғона туманлараро маъмурий суди томонидан 2022 йил 1-ярим йиллиги мобайнида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан ахборот;
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил биринчи ярим йиллиги давомида одил судловни амалга ошириш борасида Тошлоқ туманида олиб борилган фаолияти тўғрисидаги ахборот;
Тошлоқ туман халқ қабулхонасининг 2022 йил биринчи ярим йил давомида тумандаги секторлар фаолияти, давлат дастурларининг ижроси ва туманда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш сифати тўғрисидаги ахборот;
Тошлоқ туман прокуратурасининг 2022 йил 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот;
Туманнинг 3-сектор ҳудудида яшовчи фуқароларни “Темир дафтар”дан чиқариш бўйича ахборот;
Туман Адлия бўлимини давлат органлари ва ташкилотларининг 2022 йил иккинчи чораги давомида норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборот;
Бош прокуратура қошидаги Мажбурий ижро бюроси Тошлоқ туман бўлимининг 2022 йилнинг ўтган олти ойи давомида олиб борилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот;
Тошлоқ туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил олти ойи ижроси тўғрисидаги ҳисобот;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 августдаги 6279-сонли “Иш ҳаққи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ҳамда 2022 йил 29 апрелдаги ПФ-128-сонли “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонларида белгиланган вазифаларни туманда бажарилиши бўйича ахборот;
“Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини сарфланиши тўғрисидаги ахборот;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 майдаги “Давлат умумий ўрта муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 271-сонли қарорига асосан қонунчиликда белгиланган тартибида таъминланган деб этироф этилган оилалар фарзандлари учун мактаб формасини маҳалллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан сотиб олиниши тўғрисидаги ахборот;
“Ёшлар жамғармаси” маблағлари сарфланиши тўғрисидаги ахборот;
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Тошлоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.