Размер шрифта цвет картина

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 146 пользователей Статистика телефон доверия


ҚЎША ҚАРИШ САОДАТИ

×

 2022-08-02 17:55:55    337

Скачать PDF
Печать


      Тошлоқ туманида “Кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражаси ва ижтимоий фаолликларини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”га асосан узоқ йиллар биргаликда умр кечириб, қўша қариган кексаларнинг ибратли ҳаётини ёш авлодга тарғиб этиш мақсадида маҳаллаларда «Қўша қариш саодати» каби мавзуларда тантанали тақдирлаш маросимлари ташкил этилмоқда. 
      Куни-кеча Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан “Қўша қариш саодати “ тадбири доирасида узоқ йиллар давомида тотувлик билан умиргузаронлик қилиб келаётган нуронийлар холидан хабар олинди ва эсдалик совғалари топширилди.
     Янги йўл маҳалласида истиқомат қилувчи Рахмонали Юнусов ва Эътиборхон Акрамовалар мана 60 йилдирки қўша қариб умргузаронлик қилишмоқда. Улар 4 нафар фарзандни камолга етказиб, бугунги кунда кексалик гаштини суришмоқда. Хамрак МФЙда яшовчи Комилжон Каримов ҳамда Майрамхон ая турмуш қуришганига 62 йил тўлди. Улар 5 нафар фарзандни, 16 нафар невара ҳамда 20 нафар чеварани камолга етказиб, бугунги кунда кексалик гаштини суришмоқда. Шу куни уларнинг ҳаётий тажрибалари ёш оилаларга шахсий намуна қилиб кўрсатилди. Ташкилотчилар мазкур оилаларга ташриф буюриб, хонадон соҳиби ва соҳибасига “Ташаккурнома” ҳамда эсдалик совғалари, гуллар тақдим қилишди.
     Отахон ва онахонлар дуога қўл очиб, кўрсатилган эътибор ва эҳтиром учун Юртбошимизга, тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирдилар.


Тошлоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.