Размер шрифта цвет картина

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 43 пользователей Статистика телефон доверия


ЮЗ БИЛАН ЮЗЛАШГАНЛАР

×

 2022-08-06 18:16:32    192

Скачать PDF
Печать


Кексалар ҳар оиланинг файз-у фариштаси, устуни ва фарзандлар, набиралар, қариндошлар ўртасидаги меҳр-оқибатни сақлаб тургувчи, бир-бирларига суянч бўлиб, мушкул ишларини енгиллаштиришда уларни бирлаштирувчи, жамиятнинг энг улуғ аъзолари ҳисобланишади.

       Бугунги кунда туманимизда юз билан юзлашган нуронийлар умргузаронлик қилиб келмоқда. Ана шундай онахонлардан бири 1928 йилда Тошлоқ туманида туғилган Ибодатхон ая Қосимовадир. 

       Ибодатхон ая меҳнат фаолияти давомида тумандаги жамоа хўжалигида ишчи бўлиб фидокорона ишлаган. 40 йиллик иш стажига эга. Меҳнат фронти қатнашчиси.  Ҳозирда тумандаги Қуйи Яккатут  маҳалласида энг файзли ва намунали хонадонида яшаб, фарзандлари, кўплаб невара ва чевараларнинг ардоғида ҳамда эъзозида умиргузаронлик қилмоқда.

      Маҳалладошлари, қўшнилари ва ёшларнинг ҳурмат ва эътиборида бўлиб кексалик гаштини сурмоқда. 100 ёшни қарши олиб яшашнинг сабаби-доим ҳаракатда бўлиш, ҳалол меҳнат қилиш, яхшиликка интилишдир-дейди Ибодатхон ая. 

      Бугун Тошлоқ тумани ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи У.Марасулова ҳамда маҳалла хотин-қизлар фаоли М.Қосимовалар Ибодатхон аянинг хонадонида бўлиб, у кишининг ҳолидан хабар олишди.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.