Размер шрифта цвет картина

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 49 пользователей Статистика телефон доверия


ФАЙЗЛИ ОҚШОМЛАР СУРУРИ

×

 2022-08-23 09:27:23    209

Скачать PDF
Печать


Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги дастурлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида олиб борилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, тарғибот-тушунтириш ишлари самарадорлигини янада ошириш, аҳолининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, миллий ҳунармандчилик анъаналарини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилишни рағбатлантириш, улар ўртасида фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллигининг муносиб кутиб олиш мақсадида Тошлоқ туманидаги маҳаллаларида кўнгилочар “Мустақиллик оқшомлари” маданий-маърифий тадбирлари ташкил этилмоқда.       

         “Тоғлиқ” МФЙда “Мустақиллик оқшомлари” шиори остида аҳолининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, қалбларидаги шукроналик ҳиссини кучайтириш мақсадида ташкил этилган шодиёнада туман маданият бўлими хонандалари кечага янада файз ва сурур бағишлаб, дилрабо қўшиқлару, жозибали рақслар ижро этдилар. 

        Тадбир доирасида спорт мусобақалари ҳам ўтказилиб, стол теннис, шахмат-шашка бўйича ўзаро куч синашдилар. Ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар. Тадбирда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ватанга садоқат туйғусини шакллантириш мақсадида ҳарбийларнинг мусиқий кўргазмали чиқишлари ҳамда концерт дастури ўтказилди.