Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ ШОДИЁНАСИ ЎЗГАЧА КАЙФИЯТ БИЛАН ҚАРШИ ОЛИНДИ. МУСТАҚИЛЛИКНИНГ МАФТУНКОР ВА ҲУЗУРБАХШ ТАРОВАТИ ОНА ЮРТИМИЗ БАҒРИ УЗРА АБАДИЙ КЕЗИБ ЮРСИН.
2022-08-29 21:55:47 218
Жонажон юртимиз бўйлаб истиқлол таровати таралаётган, мустақиллик шодиёналари қизғин ўтаётган шу кунларда тошлоқликлар ҳам ҳар соҳада ютуқ ва ғалабалар билан кутиб олмоқдалар.
Тошлоқ туманидаги Марказий ўйингоҳда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Байрам тадбирида сўзга чиққан туман ҳокими Абдуқаххор Джурабаев барча юртдошларимизни мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, нишонланаётган Мустақиллик байрами шиорининг “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” эканлиги мамлакатимизда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсати бардавомлигидан далолатлигини таъкидлаб ўтди.
Туманимизда олиб борилаётган кенг қамровли бунёдкорлик ишлари, янги қурилаётган мактаблар, боғчалар, шифохона масканлари, барча шароитларга эга замонавий аҳоли турар-жой массивлари, коммуникация соҳасида амалга оширилаётган ишларимиз, тадбиркорликни, саноатни ривожлантириш орқали кўплаб иш жойлари яратилаётганлиги, аграр соҳада эришилаётган ютуқлар - буларнинг барча-барчаси мустақиллик деб аталмиш буюк неъмат туфайлидир.
Аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида Ахшак маҳалласи ҳудудида янги массив барпо этилиб жорий йилнинг ўзида 12 та кўп қаватли 270 хонадондан иборат уй-жойлар фойдаланишга топширилди. “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида нафақат Хонақа, Найманбўстон фуқаролар йиғинлари ҳудудида, балки туманимизнинг барча ҳудудларида давлат бюджети ва хомийлар маблағлари ҳисобига кенг миқёсда қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Кўриниб турибдики юқоридаги сингари эзгу ишларнинг ҳар бири ортида инсонлар манфаати ётибди. Дарҳақиқат ҳар бир юртдошимиз ана шундай эътибор ва ғамхўрликка ҳамиша сазовор экан унинг эртанги кунига ишончи ортади. Юртимиздаги ижобий ўзгаришларга ўз ҳиссасини қўшиш туйғуси шаклланади,-дейди туман ҳокими табрик сўзида.
Тадбирнинг бадиий қисмида таниқли санъаткорлар, эстрада хонандалари томонидан ижро этилган рақс, куй ва қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди.
Тантаналар якунида Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллиги шарафига байрам мушаклари отилди.