Размер шрифта цвет картина

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 41 пользователей Статистика телефон доверия


ИЖРО ИНТИЗОМИГА МАСЪУЛ ХОДИМЛАРГА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-09-09 16:20:39    254

Скачать PDF
Печать


Фарғона вилояти ҳокимининг 2022 йил 30 март санасида “Шаҳар, туман ҳокимликларининг таклифларига асосан қуйи тизим корхона, ташкилотларида Қонунчилик ҳужжатлари билан ишлаш юзасидан ижро интизомига масъул ходимларига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ўқув амалий семинар ўтказиш бўйича” режа жадвали тасдиқланган.
       Ушбу режа асосида Тошлоқ туманида корхона ва ташкилотларда ижро интизомига масъул ходимлар учун амалий семинар ўтказилди.
      Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПФ-6166-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5132-сонли қарори ҳамда ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизомини ташкил этиш, ижро интизомини доимий ўрганиш ва мониторингини юритиш тартиби, ҳужжатларни архивга топшириш амалиётини такомиллаштириш бўйича тушунчалар берилди.