Размер шрифта цвет картина

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 42 пользователей Статистика телефон доверия


ФАРҒОНА ЙЎЛЛАРИ: СИФАТ ВА САМАРАДОРЛИК

×

 2022-09-15 16:52:04    264

Скачать PDF
Печать


 Фарғона вилоятида 19 минг 950,5 километр автомобил йўллари мавжуд бўлиб, унинг 4 минг 31 километри умумфойдаланишдаги автомобиль йўллари, 15 минг 919,5 километри ички хўжаликлараро автомобил йўллар, шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари кўчаларини ташкил этади.
        Тошлоқ туманидаги “Хонариқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2,5 километрга яқин ички йўллар асфальтланди, 600 метр бетон қопламали янги йўллар қурилди. Бир қараганда бу унчалик кўп рақамларни ташкил этмайди. Аммо, туман марказидан 30 километр олисда жойлашган, бир томони қўшни Андижон вилоятининг Бўз туманига туташ, ўтган асрнинг 50 йилларида қум барханлар “қўйнида” ташкил этилган қишлоқда яратилган бу инфратузилма тармоғи одамлар узоғини яқин, оғирини енгил қилиш имкониятини берди.  –Ёзда чанг-тўзон, қишда тўпиққача лойга ботган кўчаларимизда бугун амалга оширилган бунёдкорлик ишларига кўпнинг ҳаваси келади, – дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Рўзибой Мирзаев. – Ўттиз йилдирки, ички йўлларни таъмирлаш, тартибга келтириш, тоза ичимлик суви олиб келиш ечиб бўлмас масалалардан бири эди. Орзуларимиз ушалди. Аҳоли турмуш тарзида муҳим бўлган маданий-маиший шароитларни яхшилаш учун зарурий бюджет маблағлари ажратишда аҳолининг бевосита иштирокини таъминлаш мақсадида “Очиқ бюджет”, “Ташаббусли бюджет” тамойиллари ҳаётга татбиқ этилгани айни муддао бўлди. Кўчаларимизни асфальтлаш борасида билдирган таклифимиз “Очиқ бюджет” порталида 2 минг 14 та овоз олиб ғолиб бўлди. Шунингдек, 3 километр тоза ичимлик сув тармоқлари тортилгани қишлоғимизга ўзгача қувонч-шодлик олиб келди. Обод бўлган кўчалар одамлар кайфияти, руҳиятини кўтарди.  
       Жорий йилнинг ўзида, биргина Тошлоқ туманида “Очиқ бюджет” платформаси ва “Менинг йўлим” лойиҳаси доирасида 9 километрдан ортиқ ички йўлларни асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.М.Сулаймонов,  ЎзА