Размер шрифта цвет картина

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 37 пользователей Статистика телефон доверия


КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ПУХТА ТАЙЁРГАРЛИК

×

 2022-09-16 19:55:54    230

Скачать PDF
Печать


Тошлоқ туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. Мавсумни беталофот ўтказиш мақсадида коммунал соҳа тизимида иш сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
      Маълумки, ҳар йили ижтимоий, коммунал соҳаларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари эрта бошланиб, аҳоли совуқ кунларда қийналмаслиги учун барча чора-тадбирлар бажарилади. Хусусан, аҳолига узлуксиз ҳамда сифатли электр энергиясини етказиб бериш борасида электр таъминоти корхоналари томонидан кенг қамровли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
      Айни кунларда Тошлоқ тумани электр тармоқлари корхонаси ҳисобидаги 0,4-6/110 кВ кучланишдаги электр узатиш тармоқлари ҳамда электр қурилмаларида босқичма-босқич янгилаш ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, мавсумни беталофот ўтказиш мақсадида паст кучланишдаги электр узатиш тармоқлари ва трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Тармоқлар навбатдан ташқари кўрикдан ўтказилиб, симлар қайта текширувдан ўтказилди. Мавсумга тайёргарлик жараёнларида 12 дона трансфарматор пунктларини қуриш, 49 дона трансфарматор пунктларини мукаммал таъмирлаш ишлари ҳам режалаштирилган.
       Шу кунга қадар Хотинқуми МФЙдаги ТП-259 ни юкламасини енгиллаштириш учун 36 дона темир бетон-таянчлари ўрнатилиб, 1 дона КТПМ 63/6 кВли трансфарматор пункти ўрнатилди. Каттакўча МФЙда ҳам 50 дона, Қанжирға МФЙда 62 дона темир-бетон таянчлари ўрнатилди. Тумандаги маҳаллаларда, кўчаларда электр узатиш ҳаво тармоқларидаги эскириб яроқсиз ҳолга келган альюминий симларни янги замонавий СИП русумидаги кабель тармоқларига алмаштириш, янги тармоққа истеъмолчиларни улаш, яъни якуний монтаж ишларини амалга ошириш ишлари давом этмоқда