Размер шрифта цвет картина

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 23 пользователей Статистика телефон доверия


ЖАРАЁН: КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

×

 2022-09-26 17:29:31    292

Скачать PDF
Печать


 Маълумки, мамлакатимизда жорий куз-қиш мавсумини беталафот ўтказилишини таъминлаш, жойларда айниқса, қишлоқларда ижтимоий-иқтисодий соҳа объектларини барқарор ишлашга тайёрлаш, жумладан, электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
      Хусусан, Тошлоқ тумани электр таъминоти корхонаси томонидан 0,4-6/110 кВ кучланишдаги электр узатиш тармоқлари ҳамда электр қурилмаларида босқичма-босқич янгилаш ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 
     Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларида маҳаллаларда электр тармоқларини мукаммал таъмирлаш ишлари кетмоқда. Айни кунларда тумандаги  Яккавут МФЙдага кўчаларга 1200 метр узунликдаги сип кабеллари тортилмоқда, Хамрак маҳалласига 20 дона темир-бетон таянчлари ўрнатилди. 
    Бундан ташқари мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида паст кучланишдаги электр узатиш тармоқлари ва трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.