Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
МАҲАЛЛАДАГИ БЕШЛИК: ҲАЁТБАХШ ИСЛОҲОТЛАР “ДРАЙВЕРИ”
2022-09-27 18:42:14 255
Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида ҳаётбахш ислоҳотлар самарадорлигини оширишда маҳалланинг ўрни ва мавқеи юксалиб бормоқда. Айни жараёнда амалиётга жорий этилган янги тизим бу борадаги ишлар кўламини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.
Бугунги кунда маҳалладаги бешлик: МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспектори юрт тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилиб, ислоҳотлар “драйвери” бўлмоқда.
Тошлоқ туманининг “Варзак” МФЙда бўлиб ўтган ҳисобот йиғилишида маҳалладаги бешлик: ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспекторининг тўққиз ойлик фаолиятига оид ҳисоботи эшитилди.
Таъкидлаш ўринлики, ҳозирда “Варзак” МФЙдаги 1227 оилада 4125 нафар аҳоли истиқомат қилади. Биргина ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳисобот даврида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 46 та лойиҳага 1 млрд 145 млн сўм имтиёзли кредитлар ажратилишига кўмаклашилди. Имтиёзли кредитларнинг 30 таси маҳаллада ҳунармандчиликни янада ривожлантириш учун ажратилгани эътиборга сазовордир.
Шунингдек, маҳаллада 39 та оилавий тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилиши натижасида 68 нафар фуқаронинг доимий бандлиги таъминланди. Аҳоли ўртасида тушунтириш ва хатлов ишларининг олиб борилиши натижасида 130 нафар фуқаро ўзини – ўзи банд қилди. Ўз навбатида ҳоким ёрдамчиси томонидан 70 та муҳтож оилаларга моддий ва тиббий ёрдамлар кўрсатилди.
Маҳаллада ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ва мароқли ўтказиш борасида ҳам сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Ёшлар етакчиси томонидан 34 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилиб, ёшлар жамғармаси томонидан 3 нафарига тўлов-контракт пуллари, 15 нафарига субсидия асосида меҳнат қуроллари ажратилди. Уюшмаган ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ўтган даврда турли спорт мусобақалари ҳамда маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Йиғилишда маҳаллада хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар, профилактика инспектори томонидан ўтказилган профилактик тадбирлар тўғрисида ҳам маълумот берилди.
Таҳлил ва танқид руҳида ўтган юзма-юз мулоқотда ютуқлар эътироф қилиниб, амалга оширилиши зарур бўлган муҳим ва устувор вазифалар сарҳисоб этилди. Маҳалладаги бешлик фаолиятини янада яхшилаш мақсадида жараёндаги бурч ва масъулият туйғусини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.