Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
МАҲАЛЛА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2022-10-03 18:25:47 243
Маҳаллалар жамиятнинг кичик бўғини сифатида барча инсоний фазилатларни шакллантириш, оилаларда тинчлик-тотувликни таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Шу боисдан кейинги йилларда Президентимиз томонидан маҳаллаларда ишлаш тизимини тубдан яхшилаш ҳамда меҳнат қилаётган ходимларга қулай шароитлар яратиб бериш борасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Тошлоқ туманида маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларига янада қулайликлар яратиш мақсадида бугун Қуйияккатут МФЙ биноси янгидан қуриб, фойдаланишга топширилди.
Маҳалла биносининг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими А.Джурабаев, сектор раҳбарлари, нуроний отахонлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этдилар.
Қуйияккатут маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси тадбиркор М.Хонқулов томонидан барпо этилиб, қурилиш ишларига 280 миллион сўм маблағ йўналтирилди.