Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ҲАР БИР МУРОЖААТ - ХАЛҚ ДАРДИ БИЛАН ЯШАШ, МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ИЗЛАШГА УНДАЙДИ
2022-10-04 16:30:08 254
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими А.Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди.
Туман ҳокими қабулида аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш ҳамда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш мақсадида ҳар бир мурожаатлар атрофлича ўрганиб чиқилди.
Қабул жараёнида 20 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 10 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, 2 нафар фуқарога бир марталик озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 5 таси назоратга олинди. 3 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек қабул сўнгида белгиланган муддатда ижро этмаган, мурожаатларни ижобий ҳал этилишига бефарқ бўлган масъулларга огоҳлантиришлар берилди.