Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ЖАРАЁН: ТУМАНДА ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРИНИ МАВСУМГА ТАЙЁРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
2022-10-05 19:22:54 233
азирлар Маҳкамасининг жорий йил 26 сентябрда «Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш тўғрисида» қарори тасдиқланди.
Ушбу қарор юзасидан Тошлоқ туманида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини, яъни умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш ва бошқа турдаги ижтимоий соҳа объектларини иситишга тайёрлаш, кўмир маҳсулотлари етказиб бериш ишлари олиб борилмоқда.
Тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида куз-қиш мавсумига катта тайёргарлик ишлари кетмоқда. Мавжуд иситиш қозонлари жорий таъмирланиб, кўмир маҳсулотлари заҳираси яратилмоқда. Шу кунга қадар 29 та мактабгача таълим ташкилотларига 600 тоннадан ортиқ кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.
Туман тиббиёт бирлашмасида ҳам мавсумга қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бирлашмага қарашли бўлимлар, оилавий поликлиникалар ҳамда оилавий шифокорлик пунктларида 2022/2023-йиларда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 600 тонна кўмир ёқилғиси режалаштирилган бўлиб, шундан 614 тонна кўмир тарқатилди.
Амалга оширилаётган бундай тайёргарлик чора-тадбирлари мавжуд камчиликларни бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумини кўнгилдагидек ўтказишини таъминлашга хизмат қилади.