Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН ПРЕСС-ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ
2022-10-08 20:21:52 222
Тошлоқ тумани ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида туманда олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар, қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилаётган муваффақиятлар ва Ёшлар ишлари агентлиги Тошлоқ тумани бўлими томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, тадбиркорликка янада кенгроқ жалб қилиш масалаларига бағишланган пресс-тур ҳамда матбуот анжумани ташкил этилди. Унда вилоятимизда фаолият олиб бораётган ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этди.
Пресс-тур иштирокчилари дастлаб туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Дастлаб “Боймат-Шермат саховати” кўп тармоқли фермер хўжалигига ташриф буюрилди. Мазкур фермер хўжалиги тасарруфида 107 гектар ер майдони бўлиб, бу йил 48 гектар ерда ғалла етиштириб, гектаридан 90 тоннадан ошириб ҳосил олди. 38 гектар ерда парваришланган ғўза ниҳоллари ҳам юксак агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилгани боис, ниҳоллар ривожланиб, мўл ҳосил тўпланди. Буни йиллик режа 11 кунда, биринчи теримнинг ўзидаёқ бажарилгани исботлаб турибди. Хўжаликнинг Expo Kollor Prin Teks пахта-тўқимачилик кластери билан тузган шартномасига асосан 170 тонна пахта етказиб берилди. Ҳосилдорлик гектарига 46 центнерданни ташкил этди.
-Кластер усули ўз самарасини бермоқда,-дейди фермер хўжалиги раҳбари Жасурбек Шерматов. – Шартнома шартларининг бажарилиши ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлмоқда. Ўғит ва ёнилғи-мойлаш материалларини ўз вақтида олганимиз, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида, сифатли ўтказилгани ўз самарасини бермоқда. Ҳозирги ҳисоб-китобларимизга кўра, пахтачиликнинг ўзидан 800-900 миллион сўм соф фойда олишни кўзлаб турибмиз. Эътиборлиси, фермер хўжалиги 5 гектар майдонда сунъий кўл ташкил этиб, балиқ парваришламоқда, 100 қутида асалари боқилмоқда. Фермер келгусида хўжалик фаолиятини янада кенгайтиришни, эко ва агро туризмларни ташкил этиш ниятида эканлигини айтиб ўтди. “Файзли Ойтамға кўрки” фермер хўжалиги ҳам кўп тармоқли. Хўжалик пахта, ғалла, сабзавот маҳсулотлари етиштиришдан ташқари, наслли чорва молларини парваришламоқда, салкам 1 гектар майдонни эгаллаган иссиқхонасига эга. Хўжалик раҳбари Ҳакимжон Ҳайдаров пресс-тур иштирокчиларига ғалла ва пахта ҳосили мўл бўлганлигини, шартнома режаларини ортиғи билан бажарганларини айтиб ўтди. 33 гектар майдондаги пахта ҳосилдорлиги 40 центнерданни ташкил этиб, шартнома режаси зиёди билан уддаланди. Икки йил аввал Украинадан олиб келинган зотдор қорамоллар фермер хўжалигида белгиланган рацион асосида боқилмоқда. Ҳозир уларнинг сони 35 тага етди. Сигирларнинг 20 килограммгача сут бераётгани эътиборли. Теплицада эса лимон кўчатлари бўй чўзмоқда. Куннинг иккинчи ярмида журналист ва блогерлар туман ҳокими Абдуқаххор Джурабаев билан учрашдилар. Самимий ўтган мулоқот чоғида туман ҳокими қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар жараёнига алоҳида тўхталиб ўтди. Кластер ва фермер хўжаликлари муносабатларини ижобий баҳолади. Туманда “Яшил макон” яратиш, ёшлар билан ишлаш, уларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликка иштиёқи бор ёшларни касбга йўналтириш, банк кредити олишларига кўмаклашиш каби масалаларга атрофлича тўхталиб ўтди. Журналистлар саволларига тўлақонли жавоб берди