Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ТОШЛОҚНИНГ ОБОД БЎЛАЁТГАН ҚИШЛОҚЛАРИ
2022-10-13 15:41:12 216
Президентимизнинг 2022 йил 18 мартдаги қарорига асосан тумандаги Хонақа ҳамда Найманбўстон МФЙларида “Обод қишлоқ” дастури асосида бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Дастур доирасида республика ва маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар эвазига қишлоқларнинг меъморий қиёфасини тубдан яхшилаш, йўл-транспорт, муҳандислик коммуникация инфратузилмаси ҳамда ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш орқали аҳолига кўплаб қулайликлар яратилмоқда.
Тумандаги Найманбўстон МФЙда “Обод қишлоқ” дастурига кўра, ички йўлларни таъмирлаш режаси 10 км.ни ташкил этиб, ҳозирда 8 км асфальтлаш ҳамда 2 км қисми цемент-бетон қопламаси ишлари якунига етказилмоқда. Маҳаллада ичимлик сув таъминотини яхшилаш борасида 2 та тоза ичимлик сув қудуғини қазиш, 2 дона сув минорасини ўрнатиш ҳамда 15,5 км.лик тармоқ тортиш ишлари бажарилмоқда. Аҳолига узлуксиз ҳамда сифатли электр энергия таъминотини етказиб бериш мақсадида 2 дона трансформатор ўрнатилиб, 2.8 км тармоқ линиялари янгиланди.
Дастур доирасида кўчаларни ободонлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу кунга қадар 500 метр пиёдалар йўлаги қурилиб, 50 дона тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Бугунги кунда 65 дона кўча чироқларни ўрнатиш ва 300 метр пиёдалар йўлагини қуриш ишлари олиб борилмоқда.
-Маҳалламиз кундан кунга чирой очиб бормоқда,-дейди Найманбўстон МФЙ раиси Комилжон Йўлдошев. Туманнинг энг олис қишлоғи бўлишига қарамай, бунёдкорлик ишлари кенг қамровда олиб борилмоқда. Қурилиш ишларини тез ва сифатли якунлаш мақсадида замоний техникалар жалб этилган. Аҳолимиз кечаётган ижобий ўзгаришлардан ҳамда яратилаётган қулайликлардан мумнун бўлмоқдалар.