Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШЛОҚ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 62-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2022-10-15 14:26:52 229
Сессия ишида туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, туман сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессияга туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Абдуқаххор Джурабаев раислик қилди ҳамда олиб борди.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Тошлоқ туманида “Саҳоват ва кўмак”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши тўғрисида;2. Тошлоқ туманида 2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида секторлар фаолияти, давлат дастурларининг ижроси ва туманда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш сифати тўғрисида;3. Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида Тошлоқ туманида амалга оширилган ишлар тўғрисида;4. Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг Тошлоқ туманида 2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида;5. Тошлоқ туманидаги номсиз кўчаларни номлаш тўғрисида;6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 17 январь кунги 26-сонли қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида;7. Тошлоқ туман Адлия бўлимининг тумандаги давлат органлари ва ташкилотларида 2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида;8. Тошлоқ туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг кейинги чоракда бажарилиши зарур бўлган ишлар режаси тўғрисида;9. Туман ҳокимлиги молия бўлимининг 2022 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида;10. Туман “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини сарфланиши тўғрисида;11. “Ёшлар жамғармаси” маблағлари сарфланиши юзасидан ахбороти тўғрисида;
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан муҳокама, таклиф ва мулоҳазалардан сўнг қарор лойиҳаси депутатлар томонидан бир овоздан қабул қилинди.