Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
21 ОКТЯБРЬ – ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КУНИ
2022-10-21 15:40:27 238
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Тошлоқ туманида “Қадринг баланд бўлсин, Она тилим!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Абдуқаххор Джурабаев сўзга чиқиб, Она тилимиз – ўзбек тилига давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилаётганлигининг аҳамияти тўғрисида тўхталиб ўтди. “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши ҳар қандай шароитда ҳам тил, умуман, маърифат ва маънавият масаласи давлатимизнинг доимий эътибор марказида эканини яна бир бор исботини топганлигини айтиб ўтди.
Кеча давомида Навоий сиймоси акс эттирилиб, фаол ёшлар томонидан тилни эъзозловчи шерият дурдоналарини эшиттирилиши ҳамда санъат вакилларининг чиқишлари тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.