Размер шрифта цвет картина

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 8 пользователей Статистика телефон доверия


ҲАР БИР МУРОЖААТ ОРТИДА ИНСОН ТАҚДИРИ БОР

×

 2022-10-26 09:06:59    214

Скачать PDF
Печать


Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Абдуқаххор Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди. 
     Одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш, пировардида аҳолининг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлаш, уларни ҳаётдан рози қилиш олий мақсаддир. Муаммоларга жойида ечим топилаяпти, аҳолини қийнаётган, ўйлантираётган масалалар бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланмоқда.
    Хусусан, Тошлоқда ўтказилган қабулда  30 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 10 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, 1 нафар фуқарога туман ҳокими томонидан ижара пули  1.5 миллион сўм маблағ тўлаб берилди. 4 нафар хотин-қизларга печ совға қилинди. Қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 10 таси назоратга олинди. 5 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди.