Размер шрифта цвет картина

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Подписка на новости


На сайте сейчас 76 пользователей Статистика телефон доверия


МИЛЛИЙ КУРАШ БЎЙИЧА “БОШ ПРОКУРОР КУБОГИ” НИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-10-29 15:23:30    355

Скачать PDF
Печать


Тошлоқ туманида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, уларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш, спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда. 
       Хусусан, куни-кеча тумандаги 32-сонли умумтаълим мактабида миллий кураш бўйича “Бош прокурор кубоги” мусобақаларининг туман босқичи бўлиб ўтди. Мусобақада туман прокурори Ахроржон Худойберганов ҳамда туман прокуратураси масъул ходимлари иштирок этишди. 
      Туман прокурори юртимизда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида спортни оммалаштиришга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб, барча иштирокчиларга омад тилади.
     Мусобақа якунида ғолибликни қўлга киритган ёш полвонлар муносиб тақдирландилар.