Размер шрифта цвет картина

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 6 пользователей Статистика телефон доверия


×

 2024-10-09 17:03:53    124

Скачать PDF
Печать


   Мухтарам юртбошимизнинг 2023 йил 31 январь кунги ПҚ-39-сонли “Оилавий тадбиркорликни ривожалнтириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлари” тўғрисида қарорлари қабул қилинди.Мазкур қарорда аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, биринчи навбатда, маҳалларда кичик бизнес ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, ёшлар ва хотин-қизларни даромадли меҳнат билан банд қилиш борасидаги тадбирларини тизимли равишда давом эттириш мақсад қилиб олинди.Туманимиз иш ўринларини ташкил қилишда қуйидаги молиявий инструментлардан фойдаланилади. Аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида тижорат банклари томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 2024 йилда 68.0 млрд.сўмдан ортиқ кредит ресурс маблағлари йўналтирилади.Шундан, Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 38,8 млрд.сўм, Аҳолини бизнесга жалб қилиш йўналишида 26,5 млрд.сўм, Бизнесга биринчи қадам лойиҳаси бўйича 5,2 млрд.сўмни ташкил қилади.Мазкур қарор ижроси бўйича, Тошлоқ туманида жорий йилнинг январ-сентябр ойларида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 16 млрд 500 млн.сўм кредит ресурслари ажратилиб сектор ва маҳаллалар кесимида тақсимлаб олинди.Жумладан,1-секторга 7 млрд 800 млн.сўм;     3-секторга 12 млрд 900 млн.сўм;2-секторга 8 млрд 200 млн.сўм;     4-секторга 9 млрд 900 млн.сўм.Жорий йил январ-сенятбр ойлари давомида 3 473 нафар жисмоний ва юридик шахслардан жами 163 млрд 300 млн.сўм имтиёзли кредитлар олиш учун аризалар келиб тушган.Шундан, қарор талабларига мувофиқ 2.853 нафар жисмоний ва юридик шахсларга жами 32 млрд 250 млн.сўм имтиёзли кредит ажратилиши учун ҳоким ёрдамчилари томонидан ижобий хулосалар берилган.Ижобий тавсияномага асосан 1.265 нафарига жами 32 млрд 250 млн.сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. Ажратилган кредитлар натижасида 2530 нафар аҳоли даромадли иш билан таъминланди ва шундан 156 та доимий даромадга эга бўлган оилалар камбағаллик тоифасидан чиқарилди.Йил якунига қадар мазкур қарор ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида, юридик ва жисмоний шахсларга жами 24,0 млрд.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилишини, бунинг натижасида жами 1900 дан зиёд фуқароларни бандлигини таъминлашни режалаштирганмиз.          Аҳоли бандлиги таъминлаш бўйича         Тошлоқ туманида 51 та маҳалла фуқаролар йиғини, уларда 35 809 та хонадонлар ҳамда ушбу хонадонларда 208,0 минг.дан зиёд фуқаролар истиқомат қилади.         Иқтисодий фаол аҳоли сони 190 089 нафарни, иш билан банд аҳоли сони 104 200 нафарни (шундан, расмий секторда 46 206, норасмий секторда 57 994 нафар) ташкил этади. Ишсизлар сони 1 709 нафар, ишсизлик даражаси  4.7%.         Жорий йилда иқтисодий нофаол аҳолидан меҳнат бозорига кириб келувчилар 3950  нафарни, шунингдек, битирувчилар (мактаб ва КХКМ)3 111 нафар ва миграциядан кайтадиганлар 1054 наафрни ташкил этиши кутилмоқда.         Юқоридагиларни инобатга олиб жорий йилда 20 151 нафар аҳоли бандлигини таъминлашни режалаштирганмиз.Доимий – 4 950 та, Мавсумий – 13 350 та, Вақтинчалик – 1 851 та.         Жумладан:         Инвестициялар маҳаллий саноатни ривожлантириш ҳисобига –1 162 та;         Хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик ҳисобига – 4 645 та;Қишлоқ ҳўжалиги соҳасида – 11 409 та;Қурилиш соҳасида – 275 та;Режага асосан январ-сентябр ойлари давомида жами 23 693 нафар аҳоли бандлиги таъминланди (режага нисбатан 135,5 %).Жумладан,Инвестициялар маҳаллий саноатни ривожлантириш ҳисобига–1379 нафар;Хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик ҳисобига – 7713 нафар;Қишлоқ ҳўжалиги соҳасида – 13 993 нафар;Қурилиш соҳасида – 608 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди.