Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
2019-11-12 15:48:26 249
Тадбиркорлик — давр талаби
СОҲАЛАР ЯНАДА КЎПАЯДИ
Бу янгийўллик тадбиркор Абдусалом Умаровнинг доимий гапи. Боиси ўғиллари билан хонадонларга узум сўритоклари, дарвозалар ясаб бериш, қурилиш учун асқотадиган шлакаблок ғиштлар ишлаб чиқариш борасида ҳамиша ҳаракатда бўлган тадбиркор яқинда яна бир ишга қўл урди. Бешолиш мавзесидаги тош шағаллари олиниб табиий кўллар ҳосил бўлган ҳудуддаги 10 гектар ерда “Турғунбой ота насибаси” балиқчилик фермер хўжалиги фаолиятини йўлга қўйди.
Балиқчилик сердаромад соҳа. Қачонки балиқни ўз вақтида озиқлантириб қаровини жойига қўйсанг кўзланган даражадаги маҳсулдорликка эришишинг аниқ. Баъзилар ўйлагандек уни сувга ташлаб қўйиш билан иш битиб қолмайди. Сувнинг ўз вақтида алмашиниб туриши, озуқанинг белгиланган муддатларда берилиши талаб этилади. Ҳамиша изланувчан, янгиликлар билан яшашга ўрганиб қолган Абдусалом ана шу сув ҳавзасининг 2 гектарига ажратилган ҳолда минг донадан ортиқ, 500 граммли сазан, оқ беламур зотли балиқлардан ташлаган. Тадбиркор бу ерда балиқ ови ишқибозлари учун қулай шароитларни яратиб улгурди. Унинг айтишича балиқ ови ишқибозлари ана шу сув ҳавзаси атрофида жойлашган ҳолда эрталабки еттидан кеч соат еттигача ов билан шуғулланишлари мумкин.
Қолган 8 гектар ердаги сув ҳавзасига ҳам 24 минг донадан зиёд балиқ ташланган. Уларга аммофост, маккажўхори, буғдой уни сингари озуқалар ўз вақтида ташланиб балиқларнинг кўнгилдагидек ривожланиши таъминланяпти.
—Ҳудудимизда келувчиларнинг ов билан шуғулланишларини янада кенгайтириш мақсадида ўрдак парваришлашни ҳам йўлга қўймоқчимиз,—дейди тадбиркор.—Кўлларимиз атрофи қамишга бой. Келувчиларнинг кўнгилдагидек дам олишлари учун ана шу қамишлардан табиий капаларни бунёд қилганмиз. Кўлларимиз четидаги бинода эса чойхона, хаммом, сауна хизматини йўлга қўйиш мақсадимиз бор. Асосий мақсад ҳар бир келувчи бу ерда балиқ овидан баҳраманд бўлсин, етиштирилган маҳсулотларимизни шу ерда тановул қилсин. Ҳадемай балиқ овлашни ҳам бошлаймиз. Ана шу пайтда хизматимиздан фойдаланувчилар сафи янада кенгайиши табиий.
Й. Мамаев,
“Тошлоқ тонги”нинг махсус мухбири.